Афғонистонда портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
09 Март 2023
6354Бугун, 9 март куни Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий хавфсизлик хизмати вакилига таяниб, “Tolo News” телеканали хабар берди.
“Al Arabiya” телеканали портлаш оқибатида икки киши, жумладан, Балх губернатори Муҳаммад Довуд ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, портлаш маҳаллий маъмурият идорасида йиғилиш вақтида содир бўлган. Бошқа қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Маҳаллий манбаларнинг айтишича, портлаш овозлари Балх вилояти маркази Мозори Шарифда эшитилган. Портлашни худкуш террорчи амалга оширган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Расмийлар портлашнинг моҳияти ва эҳтимолий қурбонлар ҳақидаги маълумотларни ҳали тасдиқлаганича йўқ.
LiveБарчаси