Афғонистонда ёнғин оқибатида 20 та трактор ёниб кетди
Олам
−
05 Декабрь 2022
4867Кеча, 4 декабрь куни Афғонистон ва Эрон ўртасидаги умумий чегарада ёнғин чиққан. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу ҳодисадан сўнг чегаранинг икки томонида яшовчиларнинг 20 дан ортиқ трактори ва бир нечта автомобили ёниб кетган. Уларга катта молиявий зарар етган. Ёнғин оқибатида бир неча киши жабрланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодисага тракторнинг ёниши сабаб бўлган. Кўпинча эҳтиёт чораларига риоя қилмаслик ва ёнғинга қарши воситаларнинг йўқлиги туфайли бундай ҳодисалар доимо зарарга олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳридаги “Жиҳодия” мадрасасида кучли портлаш содир этилиб, оқибатда 35 киши қурбон бўлган эди. Шунингдек, Афғонистонни бошқараётган “Толибон” 3 декабрь куни илк марта мактабда тўй қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь