Афғонистонда яна зилзила бўлди
Олам
−
25 Март 2023
21086Бугун, 25 март куни Тошкент вақти билан соат 18:23 да (25.03.2023 йил, Гринвич бўйича 13:23 да) Афғонистонда яна бир зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари:
⁃ 36,68 градус шимолий кенглик;
⁃ 70,92 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,9.
Чуқурлик 177 км.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 531 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Мазкур зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилиб, 5-6 баллни ташкил қилган.
Шунингдек, 23 март куни соат 1:07 да Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, ушбу зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 217 км жануби-шарқда, Тожикистонда бўлган. Тошкентда ер силкинишининг таъсир кучи 5 баллга тенг бўлган эди.
Бундан ташқари, кеча, 24 март куни ижтимоий тармоқларда яқин кунларда республикада яна зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, ҳозирги вақтда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмаслигини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь