Афғонистонда толиблар ва номаълум гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув юз берди – ОАВ

Олам

image

Афғонистон шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ҳирот шаҳрида “Толибон” ҳаракати ва қуролли гуруҳлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Sky News Arabia” бугун, 24 октябрь куни маълум қилди.

Хабарга кўра, Ҳиротда “Толибон” ҳаракати ва қуролли гуруҳлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар қайд этилган. Бироқ, толиблар билан тўқнашувда қайси қуролли тузилмалар иштирок этаётгани ҳақида маълумот берилмаган.

Шунингдек, мамлакатда ҳокимият тепасига келган “Толибон” томонидан Ҳиротдаги вазият ҳақида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

“Толибон” Афғонистон ҳокимиятини эгаллади

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг