Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
19 Апрель
4979Бугун, 19 апрель куни Тошкент вақти билан 11:47 да Афғонистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жануби-шарқда. Магнитуда: 5,5. Чуқурлиги: 120 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Зилзила координаталари: 36,54 градус шимолий кенглик; 70,96 градус шарқий узунлик. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 336 км;
- Фарғона вилоятида 2 балл, 433 км;
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 479 км;
- Жиззах вилоятида 2 балл, 481 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 488 км;
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 492 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 500 км;
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 523 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Афғонистон ҳудудида 6,3 магнитудали ер қимирлаши содир бўлганди.
LiveБарчаси