Афғонистонда кўчки оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Олам
−
19 Февраль
5052Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятида содир бўлган кўчки оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Etilaatroz" газетаси маълум қилди.
Воқеа 19 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Фалокатга узоқ вақт давомида ёғган қор сабаб бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 25 га яқин уй яшашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни кечқурун Тошкентга қўниши керак бўлган самолёт Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ҳалокатга учраган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15