Афғонистонда коалицион ҳукумат тузилиши керак — Россия ТИВ 

Олам 4279
image

Афғонистонда икки-уч йил ичида мамлакатда келажакдаги бошқарув шаклини аниқлай оладиган коалицион ҳукумат тузилиши керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов таъкидлади.  

Унга кўра, Кобул ва бошқа нуфузли сиёсий кучлар “Толибон” ҳаракати билан музокараларни бошлаши керак. 

“Бизнингча, бу нуқтаи назарни америкаликлар, покистонликлар ва хитойликлар ҳам маъқуллайди — бундай муваққат маъмурият икки йилдан уч йилгача ишлаши керак. Бунда миллий хусусият, ҳеч қандай ёмон нарса йўқ”, деган у. 

Дипломат шунингдек, “ҳокимият вакуумига, мамлакатда хаос”га йўл қўймасликка чақирган. У муваққат ҳукумат мавжуд муаммоларни ҳал қилиши ва толибларнинг жамиятга қўшилиши билан шуғулланиши керак деган фикрни билдирган. 

Аввалроқ, Замир Кабулов Россия бундан 7 йил аввал "Толибон" ҳаракати билан алоқалар ўрнатишни бошлагани ҳақида маълум қилганди.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.8
t
×