Расмий Москва нега Россияда тақиқланган “Толибон” билан узоқ вақтдан бери музокара олиб бормоқда?
Олам
−
14 Июль 2021
6849Россия бундан 7 йил аввал "Толибон" ҳаракати билан алоқалар ўрнатишни бошлаган. Бу ҳақда Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Замир Кабуловнинг таъкидлашича, расмий Москва бундан 7 йил аввал "Толибон" билан минтақадаги хавфсизликдан ташвишланаётганини етказиш зарурати туфайли алоқа ўрната бошлаган.
Замир Кабуловга кўра, Москва бир неча йил аввал ҳам АҚШ қўшинларини олиб чиқиш фонида Афғонистондаги вазият ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирган.
"Биз ушбу муаммоларни олдиндан кўрганмиз шунинг учун ҳам етти йил олдин "Толибон" ҳаракати билан алоқа ўрната бошлаганмиз. Бир неча йиллар аввал Афғонистонда Америка ҳарбий базалари тармоғи мавжуд эди, аммо уларнинг аксарияти Афғонистонга стратегик жиҳатдан алоқаси йўқ бўлиб, улар бутун минтақада , жумладан, Марказий Осиё, Эрон, Покистонда ва Хитойда ҳам бўлиши кутилган эди", дейди Кабулов.
Замир Кабуловнинг қўшимча қилишича, агар Москва бундан етти йил аввал "Толибон" билан алоқа ўрнатишни бошламаганда, ҳозир мулоқот ўтказиш қийин бўларди.
Қайд этиш жоизки, биринчи маротаба 2020 йилда АҚШ ва "Толибон" вакиллари 18 йиллик урушдан сўнг тинчлик битимини имзолашди. Бунинг натижасида америкалик ҳарбийлар Афғонистон ҳудудини тарк этишлари керак эди. Оқ уй 11 сентябрга қадар қўшинларини олиб чиқишга ваъда берган. Айни дамда эса Афғонистонда вазият кескинлашмоқда. "Толибон" муҳим бўлган ҳудудларни эгаллаб, йирик шаҳарларга ҳужум уюштирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-9 июль кунлари "Толибон" вакиллари расмий ташриф билан Москвага борганди.
LiveБарчаси