Афғонистонда доллар савдоси тақиқланди
Олам
−
13 Декабрь 2021
6978“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги пул айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари сотиб олиш ва сотишни тақиқлади. Бунга мамлакат миллий валютасининг қадрсизланиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Aamaj News” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қобул валюта айирбошлаш шохобчаларидаги операциялар 1 доллар қиймати 114 афғонига етганидан кейин тўхтатилган. Доллар билан операциялар тўхтатилгандан сўнг Қобулда жойлашган энг йирик валюта бозори – “Сарай Шаҳзода”да тартибсизлик юзага келган.
Афғонистонда афғони( миллий валюта) қадрининг кескин пасайиши 7 декабрда бошланган. Ўшанда 1 АҚШ долларининг қиймати бир кун ичида 93-95 афғонидан 100 афғонига кўтарилган.
Маълумот учун, Афғонистонда АҚШ долларига талаб август ойи бошида толиблар ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг ўса бошлаган. Шу тариқа АҚШ доллари афғонлар ишлатадиган асосий хорижий валютага айланган эди.
Аввалроқ, Афғонистонда ҳокимият тепасига келган "Толибон" ҳаракати оғир иқтисодий вазият туфайли мамлакатда муомалада бўлган хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлаганди.
Озода Чориева
LiveБарчаси