Афғонистонда аёлларга мўлжалланган радиостанция очилди
Олам
−
10 Ноябрь 2656 2 дақиқа
Афғонистонда “Аёллар овози” (Nawaye Zan) радиостанцияси очилди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
Журналистларнинг сўзларига кўра, бу радиостанцияда фақат аёллар ишлайди ва фақат аёл аудиторияга мўлжалланган. Телеканал Ҳирот шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган ва аёллар муаммолари ҳамда манфаатларига бағишланган контент яратувчи ва эфирга узатувчи ўндан ортиқ аёл журналист фаолият юритади.
Унинг таъсисчиларига кўра, ушбу радиостанция энди аёллар овозини расмийлар ва бутун дунёга етказиш имконини беради. Радиостанция директори Шабнам Каримий лойиҳа Афғонистоннинг ғарбий минтақасида аёлларга қаратилган ягона оммавий ахборот воситасига айланганини айтди.
“Журналистларнинг ўзи ҳам уларнинг мақсади аёллар ва қизлар дуч келаётган ютуқ ва муаммоларни ёритиш эканини айтмоқда. Радио ходимларидан бири Саадинер Язданпараст радио эшиттиришлар орқали “биз аёллар овозини расмийлар ва дунёга етказа оламиз”, деди у.
Ҳиротда радиостанциянинг очилиши аёлларга нисбатан чекловлар кучайтирилган вақтга тўғри келмоқда: 8 ноябрь куни аввалроқ Ҳиротда аёлларнинг ҳукумат биноларида паранжисиз кўриниши, жумладан, тиббиёт марказлари, шифохоналарга бориши ва таксида юриши тақиқлангани эълон қилинган эди.
2021 йилнинг август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, “Толибон” 1996 йилдан 2001 йилгача ҳукмронлик қилган биринчи даврдагидан кўра кўпроқ вазминлик кўрсатишга ваъда берган бўлса-да, аёллар ҳуқуқларини доимий равишда чеклай бошлади.
Бироқ ҳаракат тез орада аксарият қизларнинг мактабга боришини тақиқлади ва давлат хизматида ишлайдиган аёлларга чекловлар киритди. Хотин-қизлар ишлари вазирлиги тугатилди. Унинг ўрнига “Толибон” исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигини ташкил этди. Жорий йилнинг январь ойида эса Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Станикзай мамлакат олий раҳбариятини хотин-қизлар учун таълим тақиқини бекор қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида “Толибон” муваққат ҳукуматининг ахборот ва маданият вазирлиги ходимлари хавфсизлик кучлари билан биргаликда Афғонистондаги ягона аёллар радиоси – “Radio Begum” офисига бостириб кириб, унинг эшиттиришларини тўхтатганди.
Live
Барчаси