Ҳиротда аёлларга шифохоналарга паранжисиз кириш тақиқланди

Олам

image


 Афғонистоннинг Ҳирот вилояти губернатори Зана Воҳид эндиликда бирорта ҳам аёл ўқитувчи мактаб ҳудудига паранжисиз кира олмаслигини, шунингдек, паранжисиз юрадиган аёллар шифохоналарга киритилмаслигини ва таксиларга чиқарилмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда “Atlas Press” хабар берди.

 Қайд этилишича, чекловлар фақат мактабларга эмас, бошқа муассасаларга ҳам татбиқ қилинмоқда. Сўнгги кунларда паранжисиз аёллар вилоят шифохонаси, марказий қамоқхона, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, таълим бошқармаси, ҳатто банкларга ҳам киритилмаётгани билдирилган. Гувоҳларнинг айтишича, аёллар ҳижобда бўлса ҳам кўплаб ҳолларда улар ичкарига киритилмай, кўча томонда соатлаб кутишга мажбур қилиняпти.

“Kabul Now” нашрининг ёзишича, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати расмийлари такси ҳайдовчиларига ҳам паранжисиз аёлларни олиб юрмаслик ҳақида буйруқ берган. Маҳаллий манбаларга кўра, Ҳирот бўйлаб кўплаб назорат пунктлари ўрнатилиб, паранжисиз аёлларни ташиган ҳайдовчилар жазоланяпти. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида “Толибон” Ҳирот шаҳридаги аёллар кафесининг фаолиятини тўхтатганди. Аниқ бир сабаб кўрсатилмай, кафе муҳрлаб қўйилган.

Шунингдек, аввалроқ “Толибон” муваққат ҳукуматининг олий таълим вазирлиги университет профессорлари ва паст даражадаги маъмурий ходимларга иш вақтида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Вазирлик ҳужжатида айтилишича, смартфондан фойдаланиш иш жараёнини мураккаблаштиради ва ходимларни чалғитади.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг