Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулади. Қурбонлар бор 

Олам 4311
image
-

Кеча, 8 июнь куни Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари вертолёти қулаб тушди. Натижада уч аскар ҳалок бўлди, яна бири яраланди, деб хабар берган “TOLO News” телеканали.  

Хабарга кўра, Ми-17 вертолёти Афғонистон марказидаги Вардак  провинциясининг Жагату районида қулаган. Воқеа жабрланувчисини шифохонага олиб бориш учун ҳодиса жойига бошқа бир вертолёт юборилган. 

Телеканал маълумотларига кўра, вертолёт қулаши бўйича жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Аввалроқ, “Толибон” сўнгги уч кун ичида Афғонистоннинг 4 та туманини эгаллагани ҳақида хабар бергандик. Қайд этиш керакки, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагандан бери “Толибон” фаоллашиб қолган.  

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3.1
t
×