Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулади. Қурбонлар бор
Олам
−
09 Июнь 2021 7687 1 дақиқа
Кеча, 8 июнь куни Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари вертолёти қулаб тушди. Натижада уч аскар ҳалок бўлди, яна бири яраланди, деб хабар берган “TOLO News” телеканали.
Хабарга кўра, Ми-17 вертолёти Афғонистон марказидаги Вардак провинциясининг Жагату районида қулаган. Воқеа жабрланувчисини шифохонага олиб бориш учун ҳодиса жойига бошқа бир вертолёт юборилган.
Телеканал маълумотларига кўра, вертолёт қулаши бўйича жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
Аввалроқ, “Толибон” сўнгги уч кун ичида Афғонистоннинг 4 та туманини эгаллагани ҳақида хабар бергандик. Қайд этиш керакки, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагандан бери “Толибон” фаоллашиб қолган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь