Афғонистон ва Покистонда террорчилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қамалди

Жамият 2375
image

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида Афғонистон ва Покистондаги террорчилик ҳаракатларида иштирок этган Ботир Мадаминовга ҳукм ўқилди.

Ботир Мадаминов доимий равишда Россияга ишлаш учун бориб турган. 2011 йилда у қурилишда ишлаётганда экстремистлар таъсирига тушган. Ботир Москва вилояти Серпухов туманидаги қурилишда ишлаш вақтида фарғоналик Абдураҳим ва андижонлик Умид билан дўстлашган. Улар “Жиҳодчилик” диний-экстремистик оқимининг “Москва жамоати” аъзолари бўлишган ва Ботирни ҳам ўзларига қўшиб олишган. Ўша йилнинг ўзида у Покистонга кетиб, у ерда “Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотига қўшилган. Мадаминовга қурол ва портловчи қурилмалар билан муомала қилиш ўргатилган. Сўнгра у “Носир” тахаллуси билан Покистон қуролли кучларига қарши жангларда иштирок этган. 

2014 йиллар кузида Покистон армиясининг жангарилар лагерларига авиазарбаларидан кейин жангарилар Афғонистонга кўчиб ўтган. Бу ерда Мадаминов “Хуросон вилояти ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти аъзосига айланиб, 2016-2018 йилларда жангариларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш билан шуғулланган.

2019 йил апрелда судланувчи Ўзбекистонга қайтарилган ва дарҳол суд қилина бошлаган. Суд унга 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
t
×
×