Афғонистон Ўзбекистондан қанча қарз? Сўз Мирзиёевнинг махсус вакилига
Жамият
−
30 Октябрь 2021
23651Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун 10 миллион доллардан ортиқ қарздор. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.
“Қўшни давлат сифатида биз афғон халқидан юз ўгирмаслигимиз керак. Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун 10 миллион доллардан ортиқ қарздор. Шунга қарамай, биз афғон аҳолисини электр энергияси билан таъминлашда давом этамиз, чунки биз одамларнинг овқат пишириши ва исиниши учун керак бўлган электр энергиясисиз қолдира олмаймиз”, дейди Иргашев.
У, шунингдек, Европа Афғонистондаги ҳақиқий вазиятдан тўлиқ хабардор эмаслигини, ультиматумлар ва санкциялар вазиятни фақат оғирлаштиришини таъкидлаган.
“Тинч аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун Афғонистоннинг валюта захиралари блокдан чиқарилиши керак. Европа Афғонистондаги вазиятдан унчалик хабардор эмас. Шу боис, кўпчилик Қобулда янги ҳукумат билан музокара қилишнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ультиматумлар ва санкциялар фақат салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса Афғонистондан таҳдидларнинг кучайишига ёрдам беради, терроризм ва радикал ғояларга таъсир қилади”, дейди Мирзиёевнинг махсус вакили.
Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг сўзларига кўра, “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини олган.
LiveБарчаси