Афғонистон унга Ўзбекистон келишувдан кам миқдорда “свет” бераётганидан нолиди
Олам
−
27 Январь 2023
10161Ўзбекистон Афғонистонга шартномада кўрсатилган кунлик 250 мегаватт ўрнига 100 мегаватт электр энергияси етказиб бераётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Тоlo news” нашри Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) компанияси маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
“Афсуски, Ўзбекистон ваъдаларига қарамай, бу келишув бўйича ҳаракат қилмади ва Қобулга атиги 100 мегаватт қувват экспорт қилмоқда”, дейди DABS раҳбари Ҳикматулла Охундзода.
Хабарда қайд этилишича, бу миқдордаги энергия мамлакатдаги электр энергияси муаммоларини ҳал қилмаяпти.
“Қобул саноат парклари электр таъминотисиз қолганига 20 кун бўлди. Ишлаб чиқариш тармоқларининг 90 фоизи тўхтаб қолди. Ўзбекистонда мавжуд бўлган техник муаммолар Ислом Амирлиги ва Ўзбекистон ўртасида тез орада ҳал бўлишига умид қиламан”, дейди палата раҳбари, депутат Сахи Аҳмад Пайман.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўраб, мурожаат билан чиққан эди. У Қобулда Ўзбекистон ҳукумати ва Афғонистон электр энергияси компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ўз ваъдаларини бажаришини эслатиб ўтган эди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистонга электр энергиясини жорий йил 25 январь санасидан бошлаб етказиб бериш тикланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси