Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
21 Апрель 2022
5460Афғонистон шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳридаги масжидда бугун, 21 апрель куни намоз ўқилаётган вақтда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий 1TV News телеканали манбаларга таяниб хабар берган.
Қайд этилишича, ҳодиса юз берган масжид шаҳарнинг гавжум ҳудудида жойлашган.
“Tolo News” телеканалига кўра, портлаш оқибатида зарар кўрганлар кўп.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон пойтахти Қобулда кеча, 20 апрель куни эрталаб портлаш содир бўлганди. Портлаш Афғонистон пойтахтининг иккинчи хавфсизлик ҳудудидаги полиция пункти яқинида юз берганди.
LiveБарчаси