Қобулда яна портлаш бўлди

Олам 7068
image

Афғонистон пойтахти Қобулда бугун, 20 апрель куни эрталаб портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Aamaj News” агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, портлаш Афғонистон пойтахтининг иккинчи хавфсизлик ҳудудидаги полиция пункти яқинида содир бўлган. Маълумотларга кўра, мамлакатда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати тарафдорларига тегишли автомобиль портлатилган. 

Қайд этилишича, портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 апрель куни Афғонистон пойтахти Қобулда таълим муассасалари яқинида суюштирилган бир неча портлашда тахминан 20 киши ҳалок бўлганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3
Теглар
t
×