Афғонистондаги кучли портлашда 30 киши курбон бўлди
Олам
−
01 Май 2021
5124Афғонистон шарқидаги Логар вилоятида бомба портлаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди ва 60 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда "1TV" маҳаллий ҳокимият органларига таяниб хабар берган.
Ҳодиса вилоят маркази Пол-е Олам шаҳрида содир бўлган.
Логар вилоятининг Ахборот ва маданият бўлими бошлиғи Абдулраҳмон Тасалга кўра, қурбонларнинг аксарияти талабалар, давлат хизматчилари ва ётоқхонада қолган бошқа фуқаролардир.
Ҳозирча маҳаллий гуруҳларнинг ҳеч бири содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Гувоҳларга кўра, бомба юкланган машина марказий шифохона ёнида портлаган. Ҳужумдан кўзланган мақсад яқин атрофдаги бинони портлатиш бўлган.
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, у бир неча километр радиусдаги уйларнинг деразаларини синдирган.
Маълумотларга кўра, ўнлаб одамлар вайроналар остида қолган.
Кучли портлаш Афғонистондан Америка коалицияси қўшинлари чиқарилиши бошланган куннинг эртасига содир бўлган.
Аввалроқ, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди.
14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь