Афғонистон шарқида 20 нафар хавфсизлик кучлари ўлдирилди
Олам
−
17 Сентябрь 2020
5894Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида содир бўлган бир қатор қуролли ҳужумлар ва террористик ҳаракатлар натижасида 20 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган ва яна 15 нафари жароҳат олган. Бу ҳақда журналистларга Нангарҳор губернатори маъмуриятининг матбуот котиби Атауллоҳ Хогяни маълум қилди.
Қайд этилишича, “Толибон” жангарилари Ҳисарек, Ширзод ва Хогани туманларидаги ҳарбий назорат пунктлари ва полиция участкаларига ҳужум қилган.
Отишма натижасида 29 жангари йўқ қилинган, яна 20 нафари яраланган.
LiveБарчаси