Афғонистон Байденнинг ғалабасига муносабат билдирди

Олам 17178
image

Бугун, 8 ноябрь куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Демократик партиядан президентликка ва вице-президентликка номзодлар Жозеф Байден ва Камала Харрисни сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасида терроризм таҳдидига қарши курашиш ва республикада тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга умид билдирди.

"Сайланган Президент Жо Байден ва вице-президент Камала Харрисни табриклайман. Афғонистон бизнинг асосий шерикимиз бўлган Америка Қўшма Штатлари билан кўп даражали стратегик алоқаларимизни давом эттириш ва мустаҳкамлашга интилмоқда, жумладан, терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда тинчликни таъминлаш борасида",  деб ёзди у ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Аввалроқ, АҚШ оммавий ахборот воситалари Демократик партиядан номзод Жо Байденни АҚШнинг янги президенти деб эълон қилгани, овозларни ҳисоблаш давом этаётгани, шу муносабат билан хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденни ғалаба билан табриклашни бошлаб юборишгани ҳақида хабар берилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 694
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×