AFC U23. Ўзбекистон ютқазиб, кейинги босқичга чиқди
Спорт 15 Январь 2020 20:20
5151
Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган баҳслари якунланди. Сўнгги турда Ўзбекистон ОТЖ жанубий кореялик рақибларига қарши майдонга чиқди. Муросасиз кечган баҳс кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ рақиблар тезкор гол уришга муваффақ бўлди. 21-дақиқада Бобур Абдухолиқов учрашувда мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи таймда кореяликлар ҳужумчиси Ох Сехунҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
U-23 Осиё чемпионати
“C” гуруҳи
Ўзбекистон 1 – 1 Жанубий Корея
Голлар: 5′ Жеонг Сеунгвон 1:0, 71′ Ох Сехун 1:2 – 21′ Бобир Абдухолиқов 1:1
Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
Шу тариқа Жанубий Корея термаси 9 очко билан “С” гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Ўзбекистон эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал иштирокчисига айланди. Мусобақада Эрон терма жамоаси ҳам 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Тўплар нисбати борасидаги устунлик Ўзбекистонга фойда берди. Шу тариқа Хитой ва Эрон термалари мусобақани шу нуқтада якунлашди.