Адлия вазирлигининг яна бир ходими жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
04 Апрель 2023
17962Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Ҳ.Р. ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар қилди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, 1983 йилда туғилган Ҳ.Р. жорий йилнинг 3 февраль куни жиноят иши буйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми "а" банди билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.
4 февраль куни Ҳ.Р.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми "г" банди билан қўшимча малакаланган.
У айни дамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари Ю.Х. билан тил бириктириб, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан мунтазам равишда жинсий алоқа қилиб келгани, бу учун ўзига берилган хизмат уйидан фойдалангани аниқланган эди.
1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов (Айбек Машарипов) ва 1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Қ. (Анвар Қурязов) Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йилу 6 ойдан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси