Адлия вазирлигининг адвокатура институти устидан назорат ва бошқаруви бекор қилиниши мумкин
Жамият
−
15 Апрель 2020
4068Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақоми тубдан оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга билан тасдиқланадиган концепцияга асосан қуйидагиларни назарда тутувчи адвокатуранинг чинакам институционал мустақиллиги таъминланади:
• Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адвокатура институтига нисбатан назорат ва бошқариш ваколатларини бекор қилиш;
• адвокатура фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ваколатларига тўлиқ ўтказиш;
• адвокатуранинг мустақиллик, ошкоралик ва очиқлик принципларига жавоб берадиган, ҳар бир адвокатга адвокатура фаолиятини бошқаришда иштирок этиш имкониятини таъминлайдиган адвокатуранинг ўзини-ўзи бошқариш механизмини ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси органларини адвокатлар томонидан ҳар қандай ташқи аралашувсиз бевосита эркин сайлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига адвокатларни адвокатура соҳасига қабул қилиш, малакасини ошириш, шунингдек, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш, адвокат мақомини тугатиш ва тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича алоҳида ҳуқуқ ва ваколатлар бериш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг бошқарув органларини шакллантириш масалаларини ҳам ўз ичига олувчи адвокатлар ҳамжамиятининг энг муҳим масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда адвокатлар иштирокини таъминлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг республика ва ҳудудий бошқармалари ўртасидаги жавобгарлик соҳасини чегаралаш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, шу жумладан унинг молиявий-иқтисодий фаолиятидаги шаффофлигини таъминлаш;
• адвокатларнинг бошқарув органи вакилини муддатидан илгари чақириб олиш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда, бошқарув органларининг ўз сайлаган адвокатлари олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш;
• Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўзини-ўзи бошқариш органларининг тўрт бўғинли тузилмасини: олий вакиллик бошқарув органини, республика ва вилоятлар даражасидаги ижро органларини, соҳани назорат қилувчи органларни – малака комиссияси ва интизомий қўмитани, молия-хўжалик фаолиятини назорат қилувчи органларни – тафтиш комиссиясини ташкил этиш;
• олий вакиллик бошқарув органини икки йилда камида бир марта чақириш;
• Ўзбекистон Республикаси адвокатлари умумий сонининг камида ўн фоизини ташкил этувчи адвокатларнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг олий вакиллик бошқарув органини навбатдан ташқари чақириш ташаббуси ҳуқуқини белгилаш;
• иштирок этиш, қарор қабул қилиш ва овоз бериш (бюллетенлар орқали овоз бериш ҳам назарда тутилади) тартибининг ошкоралигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси олий вакиллик бошқарув органининг йиғилишларини интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
• адвокатурани ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича таклиф этилган дастурларга овоз бериш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раислигига номзодларни кўрсатиш.
LiveБарчаси