Адлия вазирлигида яна бир бошқарма бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
18 июн 2019 6505 1 дақиқа
Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Дилмурод Абдиалимович Умаров Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Дилмурод Умаров шу кунга қадар вазирликнинг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ, Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август