Адлия вазирлиги Наманганда аёл ўзини ёқиб юборганига муносабат бидирди
Олам
−
21 Октябрь 2020
13204Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманганда МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида Гуландон Дадабоева ўз устидан бензин қуйиб, ёқиб юборгани ҳақида хабар ерган эдик. Гуландон Дедабоева олган 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати натижасида 30 сентябрь куни РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этди. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, захирадаги прокуратура полковниги, юридик фанлар номзоди Сайёра Хўжаева QALAMPIR.UZ билан суҳбатда ушбу воқеага муносабат билдирган эди.
Интервьюда ҳуқуқ фаоли ушбу ҳолатга қўни-қўшни, МИБ, ИИБ ходимлари, қолаверса кадастр, нотариусдан бошлаб ҳаммаси айбдорлигини айтганди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Сайёра Хўжаеванинг фикрлариги муносабат билдириб, ушбу ҳолатда нотариуснинг айбсизлигини айтиб чиқди. QALAMPIR.UZ’га берилган изоҳда шундай дейилади:
“Фуқаро Г.Дедабоева билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича муносабат
Наманган шаҳаридаги ушбу низоли уй-жой Наманган шаҳар ҳокимининг 2010 йил 2 июндаги 309-сонли қарори билан Наманган шаҳар, Шарқ тонги МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 17-уйда яшаган марҳум Дж.А.га уй-жой қуриш учун берилган.
Бироқ, мазкур низоли уй-жойга 2018 йил 11 декабрда Наманган шаҳар ҳокимининг 1678-сонли қарори билан фуқаро Н.Ф.га нисбатан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (ВМнинг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига асосан) эътироф этилган.
Ушбу эгалик ҳуқуқига асосан 2019 йил мартда фуқаролар Н.Ф. (сотувчи) ҳамда Д.М. (сотиб олувчи, яъни Г.Дедабаеванинг онаси)лар ўртасида ушбу низоли уй-жойнинг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган.
Нотариус нотариал ҳаракатни юқорида келтирилган ҳоким қарорига асосан тасдиқлаган.
Фуқаро Дж.А.нинг (марҳум Дж.А.нинг ўғли) аризасига кўра, Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан мазкур уй-жойга нисбатан Н.Ф.нинг эгалигини тасдиқловчи Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 декабрда 1678-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Асос: Суд томонидан Ер кодексининг 33-моддасига асосан ушбу уйга мерос қилиб қолдириладиган эгалик Дж.А.га тегишли ҳамда Наманган шаҳар, Истиқлол МФЙ раиси Ю.К. томонидан тузилган далолатноманинг сохта эканлиги асос деб ҳисобланган.
Фуқаро Дж.А.нинг даъво аризасига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича (ФИБ) Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 30 майдаги ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ҳал қилув қарори асос қилиниб, 2019 йил мартда фуқаролар Ф.Н. (сотувчи) ҳамда Д.М. (сотиб олувчи) ўртасида нотариал тасдиқланган ушбу низоли уй-жой олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда Д.М.ни оила аъзолари билан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, фуқаро Н.Ф. ФИБ Наманган вилоят судига апелляция шикояти берган ва ФИБ Наманган вилоят судининг 2019 йил 13 ноябрдаги 3-249/2019-сонли ажрими билан фуқаро Н.Ф.нинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ФИБ Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорининг фуқаро Д.М. ҳамда унинг оила аъзоларини уйдан мажбурий кўчириш қисми ижрога қаратилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, уй-жой олди-сотди шартномаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган бўлиб, мазкур ҳолат учун нотариусни айбдор қилиш ноўрин”.
LiveБарчаси