Адлия вазирига ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
22 Октябрь 2019 11390 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди.
Вазирликнинг Ахборот хизмати бошлиғи Севара Қўчқоралиевна Ўринбоева вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди ва ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолди.
Маълумот учун, лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Аввалроқ, Фавқулодда вазиятлар вазирига ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь