Фавқулодда вазиятлар вазирига матбуот котиби тайинланди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
4741Катта лейтенант Мурод Ғаниевич Содиқов Фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилди.
Мурод Содиқов 1984 йилда Қозоғизтон Республикаси Жамбул вилоятида туғилган. 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган. 2004 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг марказий телеканалларида турли лавозимларда ишлаган.
Охирги икки йил давомида “Ўзбекистон 24” телеканалида телебошловчи ва сиёсий шарҳловчи сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида вазирлик Матбуот хизмати бошлиғи саналади.
LiveБарчаси