“Activist” Ҳожиакбар Носиров қамоққа олингани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ўзининг маҳсулотлар сифати ва уларнинг яроқлилиги ҳақидаги танқидий видеолари билан “Activist” номи орқали танилган Ҳожиакбар Носиров қамалгани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг Telegram саҳифасида жамоаси томонидан хабар берилди

Маълум қилинишича, Ҳожиакбар Носиров ижтимоий тармоқларда жойланган "Йогуртлар ҳаромми?" мавзусидаги видеоси учун 15 суткага қамалган. Хабарда қўйилган айблов диний экстремизм бўйича экани айтилган.

“Биз ушбу ҳолат юзидан тегишли органлардан муносабат кутамиз. Ҳожиакбар Носировнинг айнан қайси ишлатган сўз ёки контенти диний экстремизмга алоқадор эканлигини исботлаб беришларини сўраймиз”, дейилган хабарда.

Келтирилишича, жамоада Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЖҚБ терроризм ходимларининг босим остида материал тўплашгани ва суд жараёни ноқонуний ўтгани ҳақида қарор чиқарилгани жараёни ёзиб олинган тўлиқ аудио мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳожиакбар Носиров Activist

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made