Абу-Дабидаги кўргазмада Ўзбекистон ҳарбий техникалари намойиш қилинди (фото)
Жамият
−
19 Февраль 9458 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида икки йилда бир марта ўтказилиши йўлга қўйилган дунёнинг энг йирик мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 17-21 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган ушбу кўргазмада ҳарбий саноат корхоналар томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий техникалар, жумладан, дронлар ва электрон уруш тизимлари, шунингдек икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон учун ажратилган павильонлардан “Арслон” 8х8 ва 6х6 зирҳли транспорт воситалари, шунингдек, юк машинаси шассисига ўрнатилган “Тўфон” ўзиюрар гаубицаси ҳам ўрин олган. Беш кунлик тадбир доирасида илғор ҳарбий технологиялар, стратегик шериклик, саноат инновацияларини намойиши, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект ва хавфсизликнинг келажагини белгилайдиган йирик шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш соҳасида мамлакат иқтисодиётининг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь