Абрамович “сақич пули”га Истанбулдан уй сотиб олди – “Hurriyet”

Олам

image

Россиялик миллиардер Роман Абрамович Истанбулнинг Босфор бўғозидан қарийб 18 млн долларлик ҳашаматли уй сотиб олди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.

Олигарх Россияга қарши санкциялардан сўнг, Лондондан Истанбулга кўчиб ўтган.  

“Абрамович анчадан бери Истанбулдан уй сотиб олишга қизиқиб юрган. Босфорни жуда яхши кўрган миллиардер сотувдаги саройлар билан танишиб, ҳатто сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди”, дейилади хабарда. 

Унга кўра, мулк реконструкция қилинмоқда, саройнинг янги эгаси у ерда вертолёт майдончаси қуришни режалаштиряпти. Ҳашаматли уй Истанбулнинг Босфор бўғози соҳилидаги Кандилли (Ваникей) деб номланган ҳудудида жойлашган. Ушбу мулкнинг умумий майдони 9600 квадрат метр бўлиб, иккита бино деярли 2000 квадрат метр майдонда жойлашган.

“Бу уйда аввал жиноий ташкилот раҳбари Аднан Октар яшаган. Мулкнинг янги эгаси уйга олиб борадиган йўлларни текислаб, ҳудудни тўсишга киришди. Биноларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Рус олигархи ушбу уйни 18 млн долларга сотиб олгани айтилмоқда. Албатта, миллиардлаб доллари бор одам учун уйнинг нархи "сақич пули"дек гап”, деб ёзган нашр.

Маълум қилинишича, уйнинг янги хўжайини вертолёт майдончаси қуриш учун рухсат олган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Истанбул Роман Абрамович Босфор бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг