Абрамов Сурия ва Ироққа қарши ўйинга кимларни машғулотга чақиргани маълум бўлди
Спорт
−
02 Ноябрь 2020
6952Ўзбекистон миллий терма жамоасига ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувлари учун 28 нафар футболчи МТЖга чақирилди. Бу ҳақда “Uzreport” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, миллий жамоа учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этган. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.
“6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.
Қуйидаги маълумот орқали, мазкур футболчилар билан танишиш мумкин:
LiveБарчаси