Абхазия вице-президенти раҳбарлик вазифасини бажара бошлади

Олам

image

Тан олинмаган Абхазия вице-президенти Бадра Зурабович Гунба Аслан Бжания истеъфога чиққанидан сўнг давлат раҳбари вазифасини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда республика президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Мен Абхазия республикаси президентининг ваколатлари ва вазифаларини бажаришни бошладим”, деган Гунба ўзининг Telegram-каналида жойлаган видеомурожаатида.

Шунингдек, у барча раҳбар ва давлат органларига ўз вазифаларини республика қонунчилигида белгиланган тартибда бажариш бўйича топшириқлар берган.

Маълумот учун, Абхазияда норозилик намойишлари бир ҳафта олдин Россия билан тузилган инвестиция битимидан норозилик туфайли бошланган. Намойишчиларга кўра, улар Россия билан муносабатларга қарши эмас, аммо россиялик олигархларнинг ҳаракатларидан ва Бжаниянинг келишувни “ўз манфаати йўлида ишлатишидан” хавотирда.

Намойишлар давомида бир қанча мухолифат вакилларининг ҳибсга олинишига жавобан норозилик билдирувчилар ҳукумат бинолари мажмуасини, шу жумладан Халқ мажлиси биносини эгаллаб олган ва “президент”нинг истеъфосини талаб қилган эди. Бжания эса келгуси сайловларда иштирок этишини ва кўпмиллатли Абхазия халқи ўз етакчисини ким деб танлашини билиб олишни ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аслан Бжания истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган эди. Сал ўтиб тан олинмаган Абхазия Халқ мажлиси (парламенти) мамлакат “президент”и Аслан Бжания истеъфосини қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абхазия Бадра Зурабович Гунба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг