Абитуриентларнинг ОТМ кириш имконияти янада ошмоқда

Жамият 13 Май 15:23 3822
image

Эндиликда ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан юклаб олиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар қилмоқда.

Бу ҳолат чекка қишлоқлардан вилоят марказидаги ёки Тошкентдаги олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриентларнинг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежаб қолади.

Бу йил абитуриентларнинг ўқишга кириш имконияти янада кенгаяди. Бир пайтнинг ўзида учта таълим муассасаси танланиб, асосий олий таълим муассасасида имтиҳон топширилади. Тўплаган балли етарли бўлса, учта ОТМдан бирида ўқиш имкониятига эга бўлади. 

Имтиҳонлар 1-15 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳозирда бир пайтнинг ўзида 70 минг абитуриентдан имтиҳон олиш имконияти бор.

Дарвоқе, ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача Давлат хизматлари агентлиги марказлари орқали ҳам қабул қилинади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 2.9
Теглар