Aбитуриентлар ўз натижасини қандай билиши мумкин?

Жамият 14447
image

Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистонда олий таълим муассасаларигк кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинди. Бу йил 1,5 миллионга яқин одам ОТМ кириш учун рўйхатдан ўтган.

Aбитуриентлар ўз натижасини қандай билиши мумкин? Кириш имтиҳонлари натижасини 3 усулда билиш мумкин:

Aбитуриентлар abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириш орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.

5100 рақамига абитуриент ID’сини юборган ҳолда ҳам жавобларни билиш мумкин. ID-код абитуриент рухсатномасининг энг тепасида жойлашган 7 хонали рақамдир. Бунда СМС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади. Бу усулда хизмат ҳақи тўлаш керак бўлади. 

Aбитуриентлар ўзи ҳужжат топширган ОТМларга борган ҳолда ҳам қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин.

Аввалроқ, ДТМ бу йил ОТМга киришнинг ўртача балларини эълон қилганди. 

Танлов натижаларига кўра: 

•    давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

•    тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110, 6 баллни ташкил этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 668
Рейтинг: 3
t
×