Абдусатторов янгиланган FIDE рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Sport

image

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган нуфузли “WR Chess Masters” турнирининг 2-турида ғалабага эришган Нодирбек Абдусатторовнинг FIDE рейтингидаги ўрни янада яхшиланди.

Халқаро турнирдаги натижалари орқали Абдусатторов 7,7 рейтинг балига эга чиқди.

Январь ойида Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган “Tata Steel Chess” халқаро турнирида шов-шувли натижалар қайд этган Абдусатторов рейтингда 12 поғона юқорилаб, 18-ўринни банд этиб турганди. Дюсселдорфдаги мусобақада ҳозирча бир ғалаба ва дуранг қайд этиб турган Абдусатторов янгиланган жадвалда 2741,7 очко билан 14-ўринни эгаллади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends