Абдусатторов шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берди

Спорт

image

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторов шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Миллий олимпия қўмитасида ўтказилаётган тақдирлаш маросимидан хабар берди.

“Бугун мен учун муҳим кун. Чунки Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганим туфайли шундай эътибор қаратилмоқда. Шу сабаб барчага ташаккур айтаман. Биринчи навбатда президентимизга ўз миннатдорлигимни билдираман. Бундан биз шахматчилар жуда хурсандмиз. Бутун халқимизни ишонтириб айтаманки, бу ғалабалар эндигина бошланиши ва улар бардавом бўлади. Келгусида шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз”, дейди Абдусатторов.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 декабрь куни Нодирбек Абдусатторов Польша пойтати Варшавада ўтказилган жаҳон чемпионатида тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Шахмат

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг