Абдусатторов нуфузли турнирда мағлубиятсиз серия қайд этмоқда

Спорт

image

Нидерландияда шахмат бўйича анъанавий “Tata Steel Chess 2025” турнири давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов умумий 7 очко жамғарди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 2 нафар шахматчи ҳимоя қилмоқда. 29 январь куни ўтказилган 10-турда “Masters” гуруҳи етакчилари сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўйнади ва сербиялик Алексей Саранани мағлуб этди. Шахматчи айни дамгача мусобақада мағлуб бўлмаганди. Ушбу ғалабадан кейин Абдусатторов ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадвалининг 1-ўрнида ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу жойлашган. Амалдаги жаҳон чемпиони қора доналарда ҳаракат қилиб, нидерландиялик Макс Вармердамдан устун келди. Гукеш 7.5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Яна бир ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам бу мусобақада ўзи учун муҳим бўлган ғалабага эришди. У словениялик Владимир Федосеевдан устун келди ва 6.5 очко билан кучли учликка якун ясади. Турнирда 13 тур якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нидерландия Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг