Абдусатторов нуфузли турнирда 2 минг доллар ютди
Спорт
−
18:07
1404Аввалроқ, ўзбекистонлик гроссмйстер Нодирбек Абдусатторов Ҳиндисоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган 6-“Tata Steel Chess India” турнирининг охирги турида норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриб, дурангга имзо чеккани хабар қилинганди.
9 та тур якунларига кўра, 3 та ғалаба, 4 та дуранг 2 та мағлубият қайд этган Абдусатторов жами 5 очко билан мусобақани 5-ўринда якунлади ва 2 минг АҚШ доллар пул мукофоти соҳиби бўлди.
Абдусатторовдан 2,5 очко кўпроқ жамғарган Карлсен эса 1-ўринни қўлга киритиб, 10 минг АҚШ доллар пул мукофотига эга бўлди.
Кучли учликка ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха ва америкалик Уэслей Со киришни уддалади.