Абдусатторов нуфузли турнир чемпионлиги учун катта қадам ташлади
Спорт
−
20 Декабрь 2022
3139Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Баҳсларнинг учинчи кунида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов асосий таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Мамедовга қарши дона сурди.
Қийин кечган партия якунида Абдусатторов мезбонлар вакилини мағлуб этиб, мусобақа ғолиблиги учун катта қадам ташлади. Мамедовгача Нодирбек АҚШ вакили Сэм Шеклендни мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, халқаро турнирда жаҳоннинг 10 нафар шахматчилари иштирок этмоқда. Эътиборлиси, Абдусатторов ортда қолган турлардан сўнг ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади.