Абдусатторов халқаро турнирдаги иштирокини бошлади
Спорт
−
17 Февраль 2023
3985Жорий йилнинг 16 февраль куни Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири старт олди. Мусобақа иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов илк турда россиялик Ян Непомняшийга қарши дона сурди.
Жаҳон рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Непомняшийга қарши қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек якунда дурангга имзо чекди.
1-тур доирасида Нидерландия вакили Аниш Гири ҳамда ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ўртасидаги баҳс ҳам шахмат ихлосмандлари диққат марказида бўлди. Бу ўйин якунида ҳам томонлар муроса йўлини танлади.
Бугун, 17 февраль куни мусобақанинг 2-тур ўйинлари бошланади. Абдусатторов бу турда яна бир россиялик шахматчи Андрей Есипенкога қарши оқ доналарда ўйнайди.
LiveБарчаси