Абдусатторов халқаро турнирда пешқадам бўлиб олди

Спорт

image

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича халқаро “Tata Steel Chess-2024” турнирининг 10-тур баҳслари ортда қолди. Мазкур турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Макс Вармердамга қарши дона суриб, ғалаба қозонди.

Шундай қилиб ортда қолган 10 та турдан сўнг Абдусатторов 6,5 очко жамғариб, турнир жадвалида ҳиндистонлик Гукеш Домаржу билан қўшҳокимлик қилмоқда. 10 та имкониятдан 6 очко тўплаган мезбон шахматчи Аниш Гири эса кучли учликни якунлаб турибди.

26 январь куни мусобақанинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтади. 11-турда Нодирбек Абдусатторов хитойлик аёл шахматчи Жу Венжунга қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг