Абдусатторов энг кучли шахматчилар дивизионига йўл олди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Chessable Masters” онлайн турнирида иштирок этмоқда. Ўз дивизионида ғолибликни қўлга киритган Абдусатторов жорий йилнинг 7 апрель куни Гранд финал ўйинида иштирок этди.

Гранд финалда ўзбекистонлик шахматчи франциялик Максим Ваш-Лагравга қарши дона суриб, рақибини 2,5:1,5 ҳисобларида мағлуб этди ва мусобақанинг 1-дивизионига йўл олди.

Маълумот учун, мазкур турнир баҳслари учта дивизионда ўтказилмоқда. Энди Абдусатторов юқори дивизионда Магнус Карлсен, Фабиано Карауна, Хикару Накамура, Уэсли Со ва бошқа кучли гроссмейстерлар билан баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, Нодирбек "Chessable Masters" онлайн турнири билан бир қаторда Armageddon Championship Series: Asia and Oceania мусобақасида иштирок этаётганди, аммо ушбу турнирда Абдусатторовга омад кулиб боқмади. У турнирдаги 2-ўйинда ҳиндистонлик Гукешга имкониятни бой бериб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг