Абдусатторов дуранглар сериясини давом эттирди

Спорт

image

Германиянинг Дюссельдорф шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири якунланмоқда. 24 февраль куни мусобақанинг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ўзига яхши таниш бўлган нидерландиялик Аниш Гирига қарши қора доналарда баҳс олиб борди. Ўйин якунида томонлар дурангга имзо чекди.

Шундай қилиб, 8 та турдан сўнг, Нодирбекнинг очколари сони 3,5 тага етди. Абдусатторов ҳамон турнир жадвалида 9-поғонани эгаллаб турибди. 8-турдан кейин ҳиндистонлик Гукеш Домаржу чемпионлик учун асосий номзодга айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 очко мавжуд. 

Бугун, 25 февраль куни “WR Chess Masters” турнири якунланади. Сўнгги турда Абдусатторов мусобақа жадвалида 5-ўринни банд этиб турган америкалик Уэсли Сога қарши дона суради. Шунингдек, турнир етакчилари ҳиндистонлик Гукеш Домаржу ва АҚШ вакили Левон Аронян ғолиблик учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Абдусатторов Аниш Гири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг