Абдусатторов дунё рейтингида катта “сакраш”га эришди
Спорт
−
20 Январь 2023 19971 1 дақиқа
Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнирида шов-шувли натижалар қайд этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингида юқорилади.
Нуфузли мусобақада жаҳон тождори, норвегиялик Магнус Карлсен устидан қозонган ғалабаси эвазига Абдусатторов 18,4 рейтинг очкосига эга бўлиб, рейтингда 12 поғона юқорилади ва 18-ўринни банд этди. Ҳозирда Абдусатторов ҳисобида 2731 рейтинг очкоси мавжуд.
Бугун, 20 январь куни Нодирбек “Tata Steel Chess” турнирининг 6-турида Ҳиндистон вакили Прагнанандхага қарши дона суради. Баҳс Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь