Абдусатторов 235 минг долларлик турнирда совриндор бўлди

Спорт

image

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ўтказилган “The Aimchess Rapid-2023” онлайн турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2703) 3-ўринни эгаллади. У ўтиш турнирида Уэсли Сога 1,5:0,5 ҳисобида ютқазиб қўйган бўлса, финал учрашувида норвегиялик рақиби Магнус Карлсенга (2829) 0,5:2,5 ҳисобларида имкониятни бой берди. 

Бу орқали мусобақа гранд финалида Магнус Карлсен ва Уэсли Со ўзаро баҳс олиб борди. Мукофот жамғармаси 235 минг доллар бўлган “The Aimchess Rapid-2023” онлайн турнирининг якуний натижаси 3:1 кўринишида норвегиялик Магнус Карлсен ҳисобига ҳал бўлди.

Совриндорлар қуйидаги миқдорда пул мукофотига эга бўлди:

  • 1-ўрин: 30 минг доллар;
  • 2-ўрин: 20 минг доллар;
  • 3-ўрин: 15 минг доллар.

Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен Aimchess Rapid

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made