Абдусалом Азизов МТЖ аъзолари билан учрашди

Спорт

image

Бугун, 27 май куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Унда, шунингдек, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этишди.

Абдусалом Азизов МТЖ олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши таъкидланди. Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнирда жамоага омад тилади.

Ўзбекистон МТЖ эртага, 28 май куни сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Июнь ойида эса футбол бўйича ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида терма жамоамиз жой олган гуруҳнинг қолган ўйинлари Саудия Арабистонида марказлашган тарзда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.

Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов футбол

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг