Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгаши тасарруфига ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши тасарруфига ўтказилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

У 2019 йилдан бери ДХХ раиси сифатида ишлаб келаётганди. Азизов Хавфсизлик кенгашида қайси лавозимда иш бошлаши ва бу ўзгариш нимани англатиши аниқ эмас.

Маълумот учун, Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.  2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси, 2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори, 2005 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республичикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол фидерациясининг вице-президенти, 2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган.  У 2017 йилда генерал-мойор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, Азизов лавозимидан озод қилингач, мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ДХХ Хавфсизлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made