Наманган ҳокимининг автомобили 5 яшар болани уриб юборгани аниқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани, у бир фуқарони уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ва ниҳоят ҳокимлик матбуот хизмати тилга кириб, ЙТҲ содир бўлгани ҳақидаги фактлари ўзига хос заҳархандалик билан тасдиқлади. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 12:50 лар чамасида Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги давлат рақами 50 010 DAV, Toyota Land Cruiser русумли автомобили Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 8-километрида бахтсиз ҳодиса туфайли йўлни кесиб ўтаётган 2017 йилда туғилган фуқарони туртиб юборган. Йўловчи зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Тўлиқ тиббий текширув ўтказилган, жиддий шикастланиш аниқланмаган, фақатгина юз соҳасида шилиниш бўлган, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қўшимча даволаниш талаб этилмайди.

“Ҳозирда йўловчининг аҳволи яхши ва ўзининг уйида одатдаги ҳаётий фаолиятини давом эттирмоқда”, деб ёзмоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шунингдек, алоҳида урғуланишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича барча хужжатлар ИИБ томонидан расмийлаштирилган.

Хўш, ЙТҲ содир бўлган пайтда ҳоким автомобиль салонида бўлганми? Машинани ким, қайси тезликда бошқарган? ЙТҲ кимнинг айби билан юзага келган. 5 яшар бола назоратсиз қандай қилиб катта йўлга чиқиб қолган? Агар ЙТҲ бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, нега вилоят ИИБ бу ҳақида ўша куннинг ўзидаёқ расмий ахборот бермади? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Абдураззоқов

Баҳолаганлар

651

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг