Абдумалик Ҳалоков профбоксга ўтадими?

Спорт

image

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Ҳалоков фаолиятини профбоксда давом эттириш ёки эттирмаслигига ойдинлик киритди. 

Ҳалоковнинг QALAMPIR.UZʼга маълум қилишича, унга профессионал бокс промоутерларидан таклифлар ҳам бўлган.

“Жаҳон чемпионатигача ҳам промоутерлардан таклиф бўлаётганди, бироқ менинг ҳаваскор боксда эришишим керак бўлган натижалар бор. Ҳаваскор боксда керакли натижаларга эришганимдан сўнг, профбоксга ўтишим мумкин. Олимпиада чемпионлигига эришсам, фаолиятимни профбоксда давом эттиришни ўйлаб кўраман”, дейди Ҳалоков.

Маълумот учун, Абдумалик Ҳалоков ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон ва Олимпиада мусобақаларида ғолиб бўлган. 2022 йилда Амманда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам Абдумалик олтин медалга эга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Абдумалик Ҳалоков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг